Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий жамоаси бутун турнир давомида MLS клуби базасида машғулот олиб боради. Терма жамоа ихтиёрига машғулот маркази 10 июндан бошлаб топширилади.
«Хуш келибсиз, Ўзбекистон. "Атланта Юнайтед"нинг машғулот маркази 10 июнь, чоршанба кунидан бошлаб бутун турнир давомида миллий жамоанинг расмий базасига айланади», — дейилади Америка клуби хабарда.
ЖЧ-2026да Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси K гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго ДР миллий футбол терма жамоалари билан бирга иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси илк учрашувини 18 июнь куни Мехико шаҳридаги Ацтека стадионида Колумбияга қарши ўтказади. 23 июнь куни жамоамиз Хьюстонда Португалия билан баҳс олиб борса, 27 июнда Атлантада Конго ДРга қарши майдонга тушади.