Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор мавсумнинг сўнгги ўйинини ўтказиб юборади. Бу ҳақда okdiario нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Испания чемпионати 37-тури доирасидаги «Севилья»га қарши ўйинда (1:0) ноқулайлик ҳис қилгани сабабли баҳсни охиригача етказа олмаган эди. Бироқ футболчининг ўзи жиддий муаммо йўқлигини таъкидлаган.
Манба берган маълумотларга кўра, «Реал» раҳбарияти Винисиусга Жаҳон чемпионати олдидан қўшимча дам олиши учун Ла Лиганинг сўнгги турида иштирок этмасликка рухсат берган.
Жорий мавсумда Винисиус барча турнирларни ҳисобга олганда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма муаллифига айланди.