Axios агентлик хабарига кўра, АҚШ президенти Исроил бош вазирини Теҳрон билан янги музокараларни бошлашга ва можарони янада кучайтирмасликка кўндиришга уринган. Бунга жавобан Бинямин Нетаняҳу ҳарбий амалиётларни давом эттириш ва Эрон инфратузилмасига янги зарбалар беришда қатъий туриб олган.
Axios манбаларидан бирининг айтишича, ушбу суҳбатдан кейин Исроил бош вазирининг "сочлари тикка бўлиб кетган", яъни у жуда қаттиқ ташвишга тушган.