Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Украинадаги урушни давом эттириш бўйича бешта сценарийга эга

Россия Украинадаги урушни давом эттириш бўйича бешта сценарийга эга

Украина президенти Россия урушни Чернигов-Киев йўналишида кенгайтиришнинг бешта сценарийсига эга эканини билдирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина эҳтимолий таҳдидни ҳисобга олиб, ушбу йўналишдаги кучларини кўпайтиради. У Олий бош қўмондонлик штаби йиғилишида Чернигов-Киев йўналишидаги разведка маълумотлари таҳлил қилинганини айтди.

"Украина албатта ўзини ҳимоя қилади ва ҳозир бизнинг вазифамиз Россиянинг Украина шимоли орқали урушни кенгайтириш бўйича бешта сценарийсидан ҳеч бири амалга ошмаслиги учун давлатимизни кучайтиришдир", — деди Зеленский.

Президент агар Россия ўз тажовузини кенгайтиришга қарор қилса, Украина ҳар бир эҳтимолий ҳаракатга жавоб тайёрлаётганини таъкидлади. У бу йўналишда Украина кучлари сони кўпайтирилишини маълум қилди.

"Украина Ташқи ишлар вазирлигига Россия томонидан урушни бундай кенгайтириш учун фойдаланилиши мумкин бўлган Беларусга нисбатан қўшимча дипломатик таъсир чораларини тайёрлашни топширдим. Украина разведка хизматлари учун ҳам тегишли махфий вазифалар мавжуд", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Киритилди: Бугун 13:52. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!