Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Украина дронларини қасддан Болтиқбўйи мамлакатларига йўналтирмоқда

Россия Украина дронларини қасддан Болтиқбўйи мамлакатларига йўналтирмоқда

Россия Украина дронларини қасддан Болтиқбўйи мамлакатларига йўналтирмоқда — Литва ТИВ.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Кястутис Будрис Х ўзининг ижтимоий тармоғида ёзишича, Москва дронларини Болтиқбўйи ҳаво ҳудудига йўналтириш билан бир вақтда "Литва, Латвия ва Эстонияга қарши туҳмат кампанияларини олиб боряпти" ва уларни Россияга қарши тажовузкор ҳаракатларда айбламоқда.

Будрис Россиянинг бундай ҳаракатларини "ноиложликдан қилинган иш" ҳамда тартибсизлик келтириб чиқариш ва эътиборни Украинанинг ҳарбий ҳаракатлардаги муваффақиятларидан, яъни Россия ҳудуди ичкарисига берилаётган зарбалардан чалғитишга уриниш деб атади.

"NATO ягона фронт бўлиб турибди. Биз иттифоқчилар ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳавода, қуруқликда ва денгизда ҳимоя қилишга тайёрмиз", — деб баёнот берди Кястутис Будрис.

Аввалроқ Вилнюсда эълон қилинган ҳаводаги фавқулодда ҳолат сабабли Литва раҳбарияти бошпанага ўтказилган эди, шаҳарнинг ўзида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди ва хавфлиликнинг "қизил даражаси" эълон қилинди. 19 май куни Киев ҳам Россияни радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида Украина Қуролли Кучларининг дронларини Болтиқбўйи мамлакатларига қасддан йўналтираётганликда айблаган эди.

Киритилди: Бугун 17:26. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!