Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Толибон Афғонистонда қизларнинг турмуш қуриш ёшини пасайтирди

Толибон Афғонистонда қизларнинг турмуш қуриш ёшини пасайтирди

Афғонистонда Толибон қизларнинг турмуш қуриши учун энг кичик ёш чегарасини тўққиз ёшгача пасайтирди.

«The Times» нашрининг «Эр-хотиннинг алоҳида яшаш тамойиллари» деб номланган ҳужжатга таяниб хабар беришича, никоҳга кириш эндиликда тўғридан-тўғри балоғат ёшига етиш билан боғланмоқда. Ислом ҳуқуқининг энг йирик суннийлик мактаби қоидаларига кўра, жинсий балоғатга етишнинг энг қуйи ёши тўққиз ёш деб белгиланган.

Шунингдек, янги меъёрга кўра, балоғат ёшига етмасдан туриб узатилган қизлар фақат муайян шартлар асосида суд орқали никоҳни бекор қилишлари мумкин. Бунинг учун қизни турмушга берган васийлар (ота-она ёки қариндошлар) шафқатсиз, руҳий носоғлом ёки ахлоқсиз деб топилиши лозим бўлади.

Киритилди: 23:36 21.05.2026. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!