Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда – DW.

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда. Тахминларга кўра, жорий асрнинг ўзидаёқ дунёдаги энг йирик ёпиқ сув ҳавзасининг сув сатҳи тахминан 18 метрдан 21 метргача пасайиши мумкин. Маълумот учун, айни пайтда Каспий денгизининг максимал чуқурлиги 1025 метрни, майдони эса қарийб 390 минг квадрат километрни ташкил этади.

"Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 18 метр бу олти қаватли бинонинг баландлигидан ҳам каттароқ демакдир", — дея таъкидлади Буюк Британиянинг Лидс университети биологи Саймон Гудман. У Каспий сув сатҳининг пасайишини глобал исиш жараёни билан боғлади.

Нефт, газ ва кўмир ёқилиши оқибатида атмосферага чиқаётган иссиқхона газлари ҳаво ҳароратини кўтариб юборяпти, бу эса денгиз юзасидан сувнинг буғланишини кескин оширмоқда.

Агар сув сатҳи ҳатто 10 метрга пасайса ҳам, улкан ҳудудлар бутунлай қуриб қолиши мумкин. Бу эса Каспий сув юзаси майдонининг қарийб учдан бир қисми йўқолишига олиб келади. Айрим жойларда бу жараён аллақачон шиддат билан тезлашиб бормоқда. Масалан, илгари ўн минглаб тюленлар (денгиз мушуклари) баҳорги тукланиш даврида тўпланадиган шимол-шарқий қирғоқлар ҳозирда бутунлай қуруқликка айланиб улгурган, дейилади мақолада.

Киритилди: Бугун 08:46. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!