Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев: "Бундан буён "жараён учун" эмас, "натижа учун" ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади"

Шавкат Мирзиёев: "Бундан буён "жараён учун" эмас, "натижа учун" ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади"

“Вазирлик ва агентликлар, қўмита ва инспексиялар фаолиятини холис баҳолаш, уларнинг аҳоли олдидаги масъулиятини янада ошириш энди доимий эътиборимизда бўлади. Бундан буён “жараён учун” эмас, “натижа учун” ишлаш тамойили идоралар фаолиятида асосий мезонга айланади”, – деди давлатимиз раҳбари.

Шу нуқтайи назардан, “Сифатли давлат бошқаруви” дастури мутлақо янги бошқарув маданияти ва дунёқарашни шакллантиришга қаратилган ислоҳотдир.

Ушбу дастур давлат идоралари фаолиятини холис баҳолаш, уларнинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш, энг илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашни кўзлайди.

Жорий йил январ-апрел ойларида дастур доирасида давлат идоралари фаолияти, бошқарув сифати ва раҳбар кадрларнинг етакчилик қобилияти халқаро экспертлар ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан баҳоланди.

Танловда 40 та республика идораси ва уларнинг ходимлари иштирок этди.

Киритилди: Бугун 11:21. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!