Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Биринчи президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги жам бўлди.

Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат. Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан Биринчи Президентимизнинг хотираси абадийлаштирилди, у киши таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш эзгу анъанага айланди.

Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.

Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Маълумот учун, 30 январда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов таваллуд топган.

Киритилди: 12:10 30.01.2025. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!