Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россияда Лермонтовнинг ўлдирилиши бўйича тергов бошланди

A A A
Россияда Лермонтовнинг ўлдирилиши бўйича тергов бошланди

Россия Тергов қўмитаси шоир Михаил Лермонтовнинг қотиллиги бўйича терговни бошлади, деб Россия халқ артисти, Давлат думаси депутати Николай Бурляев РИА Новостига маълум қилди.

Илгари у шоирнинг ҳалок бўлиши ҳолатларини текширишни сўраб, Тергов қўмитасига мурожаат қилган эди.

"Тергов қўмитаси томонидан жавоб олинди, аниқ ҳамкорликдаги ишлар, жумладан техник хусусиятдаги ишлар бошланди. Ишнинг бориши ва натижалари ҳақида хабар бериб борамиз," - деди депутат.

Бурляевнинг айтишича, ўн йиллар давомида лермонтовшунос олимлар ҳамда криминалистика, баллистика ва тиббиёт соҳасидаги мутахассислар 1841 йилда ёзувчи ўлдирилгандан сўнг ўтказилган дастлабки терговнинг виждонсизлиги ҳақида масалалар кўтариб келишган.

Михаил Лермонтов истеъфодаги майор Николай Мартинов томонидан 1841 йил 27 июлда Машук тоғи этагида дуэль пайтида ўлдирилган. Шоир ўша ойда эски Пятигорск қабристонига дафн этилган.

Киритилди: 23:36 20.02.2025. Ўқилди: 2044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!