Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина "кенг кўламли ҳужум"га тайёргарлик кўрмоқда. Кремлнинг муносабати

Украина "кенг кўламли ҳужум"га тайёргарлик кўрмоқда. Кремлнинг муносабати

Украина Қуролли кучларининг Брянск вилоятига кириб бориш эҳтимоли ҳақидаги саволни Россия Мудофаа вазирлигига бериш керак.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тайёрланаётган ҳужум ҳақидаги хабарларга шундай муносабат билдирди, деб унинг сўзларини ТАСС келтиради.

Песковнинг айтишича, мудофаа вазирлиги Украинадаги урушнинг бориши ҳақида кўпроқ маълумотга эга ва у бу масалани ҳарбийларга йўналтирган.

"Ҳарбийларимиз махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда (Россияда Украинага қарши уруш шундай аталади - таҳр.), улар барча жанговар ҳудудларда вазиятни кузатиб бормоқда," - деди Кремль вакили.

Украина Қуролли кучларининг Брянск вилоятидаги чегарани ёриб ўтиш нияти борлигини Россия телеграм-каналлари маълум қилди. Шу билан бирга, "ҳарбий мухбир" Александр Сладков бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Киритилди: 21:00 20.02.2025. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!