«Манчестер Сити» раҳбарияти ва бош мураббий Пеп Гвардиола ёзда бир неча ёши катта футболчиларни сотиб, жамоани қайта қуриш ниятида.
Daily Star хабарига кўра, мавсум якунида «шаҳарликлар» сафини Кевин Де Брюйне, Бернарду Силва, Илкай Гундўған, Матео Ковачич, Жон Стоунз, Жек Грилиш ва Эдерсон тарк этиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Гвардиола қишда жамоага янги келган Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс, Омар Мармуш ва Нико Гонсалесга кўпроқ ўйин вақти тадқим этишни мақсад қилган