АҚШ молия вазири Скотт Бессент Bloomberg агентлигига пайшанба куни берган маълумотига кўра, зарурат туғилганда Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш, юмшатиш ёки "бутунлай бекор қилиш" имконияти мавжудлигини таъкидлади.
"АҚШ Россияга қарши санкцияларни ҳам кучайтириш, ҳам юмшатишга тайёр", дея вазирнинг сўзларини келтиради агентлик.
Бундан ташқари, Бессент Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги кўплаб баёнотларини "ноўрин" деб баҳолади.
"Менимча, унинг (Зеленскийнинг) Мюнхендаги кўплаб баёнотлари ўринсиз эди, - деди вазир. - У менга Мюнхенда минераллар тўғрисидаги битимга имзо чекишини айтган эди, аммо буни бажармади."
Шунингдек, Оқ уй АҚШ ва Россия Федерациясининг "Украина можаросини ҳал этиш масаласида манфаатлари мос келишини" маълум қилди.