"Мен айтганимда мудофаа харажатларини оширинг, акс ҳолда Трамп сизга қўнғироқ қилади". Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте иттифоқдошларга маълум қилди.
"Улар [мудофаага ўз бюджетининг 2 фоизини ҳам сарфламайдиган мамлакатлар] буни келаси ёзгача бажариши шарт. Мен уларга шундай деяпман: агар менинг қўнғироқларимга жавоб бермасангиз, сизга Вашингтондан жуда яхши бир одам қўнғироқ қилиши мумкин. У эса... айтайлик... ўз мақсадига эришиш учун камроқ вақтга эга бўлиши мумкин," - дея таъкидлади у.