Марказий Осиё халқаро институтининг саҳифасида маълум қилинишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 11 апрель куни Олмаотада Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари билан саккизинчи учрашувда қатнашади.
Россия ТИВ расмий вакили маълум қилишича, учрашувда сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро муаммолар бўйича фикр алмашилади.