Россия Мудофаа вазирлиги МДҲ, Африка, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари ҳарбий раҳбарияти билан 20 га яқин халқаро музокаралар ўтказди.
Бу ҳақда вазирликнинг Телеграм-каналида маълум қилинди.
Музокаралар чоғида минтақавий хавфсизлик, Россия ҳарбий олий ўқув юртларида кадрлар тайёрлашдан тортиб, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашишгача бўлган турли масалалар муҳокама қилинди.