"Путин Украина билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузишни эмас, балки пайшанба куни Туркияда учрашув ўтказиб, қонли қирғинни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилишни хоҳлаяпти. Украина бунга ЗУДЛИК БИЛАН рози бўлиши лозим. Ҳеч бўлмаганда, улар келишувга эришиш мумкинлигини аниқлай оладилар. Агар иложи бўлмаса, Европа раҳбарлари ва АҚШ вазият нимага боғлиқ эканлигини билиб оладилар ва тегишли чораларни кўра оладилар! Мен Украинанинг Путин билан келишувга боришига шубҳа қила бошладим. Путин эса АҚШсиз ҳеч қачон ғалаба қозонолмайдиган (ҳатто яқинлашолмайдиган ҳам!) Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабани нишонлаш билан овора. УЧРАШИНГ, ҲОЗИРОҚ!!!" - дея таъкидлади АҚШ президенти.