Зеленский Путинни пайшанба куни Туркияда кутишини айтди.
"Биз эртадан бошлаб тўлиқ ва узоқ муддатли ўт очишни тўхтатишни кутмоқдамиз, бу дипломатияга зарур асос бўлади. Қотилликларни чўзишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Мен эса пайшанба куни Туркияда Путинни кутаман. Шахсан. Умид қиламанки, бу сафар россияликлар кела олмаслик учун баҳона қидирмайдилар," — деди Украина президенти.