Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Мен энди Украина Путиннинг таклифига рози бўлишига шубҳаланиб қолдим"

"Мен энди Украина Путиннинг таклифига рози бўлишига шубҳаланиб қолдим"

Трамп Зеленскийни Россия билан Истанбулда музокаралар ўтказишга “дарҳол” рози бўлишга чақирди

"Россия президенти Путин Украина билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузишни истамаяпти, у бунинг ўрнига пайшанба куни Туркияда учрашиб, қон тўкилишини тўхтатиш имкониятини муҳокама қилишни хоҳлайди. Украина бунга рози бўлиши керак, дарҳол. Ҳеч бўлмаганда улар келишувга эришиш имкони бор-йўқлигини аниқлайди, агар бундай бўлмаса, Европа етакчилари ва АҚШ вазият қандайлигини тушуниб, шунга мос равишда ҳаракат қилишлари мумкин! Мен энди Украина Путиннинг таклифига рози бўлишига шубҳаланиб қолдим, aхир Путин Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба байрамини нишонлаш билан банд. Бу урушда Қўшма Штатларсиз ютиб бўлмас эди. Энди ҳаракат қилинг!!!” – деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

"Трамп бу фикрлари орқали Путиннинг позициясини қўллаб-қувватлашини билдирди. Россия раҳбари аввало, Украина билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш ва унда сулҳ масаласи муҳокама қилинишини билдирган эди. Украина президенти Владимир Зеленский эса Россия таклиф қилган Истанбулдаги музокараларга фақат 30 кунлик оташкесим амалга киритилганидан кейингина рози бўлишини маълум қилган эди", деб ёзади “Страна” нашри.

Киритилди: 23:08 11.05.2025. Ўқилди: 1692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!