Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юборди, деб айтилган хабарга раддия берилди.
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Масрур Бадалов видео мурожаат билан чиқди.
"Яккабоғ тумани ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Масрур Бадалов томонидан ўзини ёқиш ёки шунга ўхшаш ҳолат туманда содир этилмаган.
Барча расмий маълумотлар фақат тегишли давлат органлари орқали эълон қилинади. Ижтимоий тармоқлардаги асоссиз ва текширилмаган хабарларга ишонмасликни сўраймиз", дейилади Яккабоғ тумани ҳокимлигининг раддиясида.