9 май куни Тошкентда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда ўзбек байроғини кўтариб, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғини куйлаган ёшлар “Ўлмас полк” билан 9 майни нишонламоқчи бўлганлар босимига учради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўринишича, айрим руспараст гуруҳлар бу ватанпарвар чиқишни тадбирни бузишга уриниш сифатида баҳолаган. Ҳатто айримлар бу ҳаракатни USAID ёки “Миллий тикланиш” партияси раҳбари раҳбари Алишер Қодиров билан боғлашга уринишган.