Ушбу жанг 12 сентябрга белгиланган.
UFC президенти ва TKO Boxing раҳбарларидан бири Дана Уайт проф бокс бўйича икки чемпион — Теренс Кроуфорд ва Сауль Альварес ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида фикр билдирди.
"Бу тарихдаги энг буюк жанглардан бири. Уни ташкил этиш мен учун шараф. Биз ҳамма нарсани — реклама, ишлаб чиқариш, тадбирларни бошқаришни худди UFC жангларидаги каби қиламиз. Бу ҳақиқий шараф. Канело ҳам, Кроуфорд ҳам жуда яхши жанг кўрсатишди ва мен ҳозирдан сентябргача улар билан ишлашни орзиқиб кутаман. Бу қизиқарли бўлади", деди Уайт.