Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

“Сени соғиндик, баҳор”: Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди

“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди

Кинематография агентлиги томонидан эълон қилинган “Сени соғиндик, баҳор” шиори остидаги “Кинокарвон” акциясига старт берилди. Кино ойлик, “Киночилар уйида” бўлиб ўтадиган агентлик буюртмасига кўра ишлаб чиқарилган янги филмларнинг премьералари ҳамда турли мавзудаги кино тадбирлар, давлат ва нодавлат телеканаллари орқали намойиш этиладиган 30 дан ортиқ бадиий, хужжатли ва анимацион филмлар намойиши, агентликнинг ҳудудий бўлимлари орқали республикамизнинг энг чекка нуқталаригача қамраб олинадиган фильмлар намойиши ҳамда кино ойлиги доирасида бўлиб ўтадиган “Кинокарвон” акцияси каби 4 та йўналишни ўз ичига олган. Юқорида санаб ўтилган учта йўналиш бўйича ишлар аллақачон бошланган ва давом этаётган бўлса, 26 мартдан эътиборан “Кинокарвон” акцияси иштирокчилари вилоятлар бўйлаб ўз юришларини бошлади. Илк манзил Наманган вилояти бўлди.

“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди

Ижодкорлар наманганлик киномухлислар билан учрашиб, самимий суҳбат қуришди, томошабинлар эътиборига сўнгги йилларда суратга олинган “Ватан остонаси”, “Мерос” бадиий филмлари намойиш этилди.

“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди

Яна бир гуруҳ киноижодкорлар эса воҳа томон юриб, Самарқандлик киномухлислар билан учрашувларни бошлаб юборишди. Ўзбекистон халк артисти Дилором Каримова ,”Буюк хизматлари учун” ордени соҳибаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчехра Саъдулаева, актёр ва режиссёр Умид Искандаров , актёр ва режессёр Санжар Шодиев, ўзбек киносининг "кичкина табиб"и, актёр Дилшодбек Каттабековлар иштирокидаги бундай дийдорлашв тсамарқандликларда катта таассурт қолдирди. Киноижодкорлар Самарқандлик ёшларга кино соҳасидаги янгиликлар, сўнгги йилларда ишлаб чиқарилаётган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, уларда кўтарилаётган мавзу ва ғоялар, соҳага доир халқаро эътирофлар ҳақида сўзлаб беришди ва айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган “Конституция меники, сеники, бизники” шиори остида ўтаётган референдум олди тадбирлар, амалдаги конституцияга киритилаётган янги бандлар билан боғлиқ фикрлар билан ҳам ўртоқлашишди.

“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди“Сени соғиндик, баҳор”:  Кинематография агентлиги “Кинокарвон” акциясига старт берди

Шунингдек, ўзбек кино ижодкорларининг ижод маҳсуллари бўлмиш “Самарқандда қовун таровати”, “Қуёш таъми” каби филмлар йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

"Кинокарвон" акцияси катнашчиларининг яна бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Самарқанд Марказий Харбий Округининг “Маънавият ва маърифат” марказида ҳарбийлар билан учрашишди. Тадбир аввалида киноижодкорлар дастлаб "Кичик мутахассислар тайёрлаш маркази"га қарашли бадиий кутубхонани томоша қилишди. Ҳарбий округнинг томошабинлар билан лиқ тўлган катта залида 500 дан ортиқ ҳарбийлар Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчехра Саъдулаева ҳамда серқирра ижодкорлар Санжар Шодиев. Умид Искандаров ва ўзбек киносининг “кичкина табиби” Дилшодбек Каттабековларни гулдурос олқишлар билан кутиб олишди. Улар йиғилганларга "Сени соғиндик баҳор" шиори остида Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Кинокарвон” акциясининг аҳамияти ва ўрни ҳақида, қолаверса сўнгги йилларда Кинематография агентлиги томонидан бевосита ҳарбийлар ҳаёти, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини сақлаш йўлида ҳарбийлар кўрсатаётган мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат ҳақида бадиий ва хужжатли филмлар суратга олинаётганлиги алоҳида такидланди. Ҳарбий киномухлислар эътиборига кинорежиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Эврилиш” бадиий филми намойиш этилди.

Самарқандда учрашувлар авж паллага чиққанида ,Наманганлик мухлислар билан учрашувлар ҳам қизғин давом этаётган эди. 27 март кунининг иккинчи ярми ҳам "Сени соғиндик, баҳор" шиори остида ўтаётган "Кинокарвон" акцияси иштирокчилари – киноижодкорларимиз учун ҳам наманганликлар учун ҳам ёрқин таассуротларга бой бўлди. Улар Наманган шаҳридаги Машраб номли кинотеатрда вилоятдаги Олий ўқув юртлари талабалари ва ўқитувчилари билан учрашишди. Тадбир савол-жавоблар билан бошланиб, самимий суҳбатга айланиб кетди. Aйниқса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режеметова, киноактёр Aнвар Aзимовлар билан бўлиб ўтган самимий ўзаро мулоқот талабалар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Тадбир давомида Кинематография агентлиги буюртмасига кўра суратга олинган "Мерос"бадиий филми намойиш этилди. Киноижодкорлар айни кунларда бутун мамлакат бўйлаб “Конституция меники,сеники, бизники” шиори остида ўтаётган референдум олди тадбирларида фаол иштирок этишаяпти. Кейинги манзил Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари. Эслатиб ўтамиз, “Кинокарвон” акцияси 26 апрелгача давом этади.

Киритилди: 12:59 29.03.2023. Ўқилди: 1943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!