Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Арабистонига қўшимча чартер рейслари йўлга қўйилади

Саудия Арабистонига қўшимча чартер рейслари йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways 13–28 май кунлари давомида “Ҳаж-2025” дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар берди .

Айтилишича, зиёратчилар Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидаги халқаро аэропортлардан Мадина шаҳрига етказилади. Ушбу босқичда 6 267 нафар зиёратчи ҳаж сафарини амалга ошириши кўзда тутилган.

Ортга, яъни Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига қайтиш рейслари эса 12–29 июнь кунлари амалга оширилади. Бу босқичда 15 150 нафар зиёратчининг мамлакатга қайтиши режалаштирилган.

Uzbekistan Airways зиёратчиларнинг хавфсиз, қулай ва самарали ташувини таъминлаш мақсадида барча зарур чораларни кўрмоқда.

Киритилди: 22:15 07.05.2025. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!