Покистон мудофаа вазири Ҳавожа Асиф "Блумберг" нашрига берган интервьюсида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш шартини маълум қилди.
У агар Нью-Деҳли "Синдур" ҳарбий операциясини тўхтатса Исломобод Ҳиндистон билан можарони кучайтиришни режалаштирмаётганини айтиб ўтган. Шунингдек, вазир Ҳиндистон чекинадиган бўлса, Покистон жавоб чоралари кўрмаслигини, акс ҳолда, мамлакат ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, вазирдан яқин орада ўтказилиши мумкин бўлган икки томонлама музокаралар эҳтимоли ҳақида сўралганда, Асиф бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирган.