Ҳинд самолётлари қандай уриб туширилгани маълум бўлди. Покистон уларга қарши Хитойнинг PL-15Е узоқ масофали "ҳаво-ҳаво" ракеталарини қўллаган.
Ҳиндистоннинг Панжоб штатида ракетага тегишли айрим қисмлар топилган бўлиб, у тахминан 145 километр масофадаги нишонларни зарарсизлантира олади. Хитой ички эҳтиёжлар учун ишлаб чиқарган версияси эса 200-300 километрга парвоз қилади.
Ҳодисадан сўнг Хитой мудофаа компанияларининг акцияларида кўтарилиш кузатилди. Француз ишлаб чиқаривчилари билан эса аксинча, пасайиш қайд этилди.