Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси 18 ноябр куни Оқ уйда Трамп билан учрашади

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси 18 ноябр куни Оқ уйда Трамп билан учрашади

Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотига кўра, бу шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг сўнгги 7 йилдан ортиқ вақт ичида Вашингтонга илк ташрифи бўлади.

Аввалроқ етакчилар жорий йилнинг май ойида Трампнинг Яқин Шарққа ташрифи чоғида учрашиб, иқтисодий ҳамкорлик, Ғазодаги вазият ва Эрон ядровий дастури бўйича эҳтимолий келишувларни муҳокама қилган эди.

Бўлажак музокаралар чоғида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, шунингдек, АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳарбий ва разведка ҳамкорлиги мавзулари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 21:48 21.10.2025. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!