Молдова президенти Майя Санду аҳолининг ҳокимият институтлари ва демократияга ишончи пасайиб бораётганини айтди. У бу ҳолатни Россиянинг “гибрид уруши” оқибати сифатида баҳолади.
“Биз одамлар ҳокимият институтлари ва демократияга тобора камроқ ишонаётганини кўряпмиз. Биз цензура масаласида келишишга, ижтимоий тармоқ эгалари билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилдик, аммо улар бу эркинлик масаласи эканини айтди. Шунинг учун вазият анча мураккаб”, — деди Санду хавфсизлик форумида.
Аввалроқ Санду Россия тарғибот мақсадларида воқеликдан “шафқатсизларча” фойдаланаётганини айтган эди.