Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда қарийб 42 кг наркотик мусодара қилинди

Сурхондарёда қарийб 42 кг наркотик мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келган, Денов туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомобиль мазкур туман ҳудудида тўхтатилиб, текширилди.

Натижада, унинг юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 43 дона ўрамда жами 41 кг 904 гр «опий» моддаси яширилганлиги маълум бўлди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу наркотикни олиб кетиш учун келган вақтида 1960 ва 1983 йилларда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган деновлик ва сариосиëлик 2 нафар фуқаро ушланди.

Тезкор тадбирнинг кейинги босқичида эса қўшни давлатдан олиб келинган наркотик моддалар буюртмачиси ҳисобланган — муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, Сариосиё туманида яшовчи шахс ҳам қўлга олинди.

⚖️ Ҳозирда наркосавдогарларнинг барчасига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:47. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!