Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда электр энергия "ўғрилари" ушланди

Самарқандда электр энергия "ўғрилари" ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.Х. ва Ғ.С. “М.О.” фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз, хўжаликнинг “Жахонобод” МФЙ ҳудудидаги биносида 932,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “L.Y.” НТМ ва “N.B.” МЧЖга қарашли бинода МЧЖ раҳбари С.Т. 641,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:53 02.10.2025. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!