Ўзбекистон футбол ассоциациясида терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи Шерзод Игамбердиев ўз истагига кўра лавозимини тарк этганини эълон қилди.
«Жимгина рози бўлиб, оқим билан бирга кетиш мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар, АҚШга сафар ва чиройли суратлар учун. Бироқ мен бу жамоани жуда яхши кўраман ва мамлакатимизни жуда қадрлайман. Шунинг учун - йўқ. Мен бу циркнинг бир қисми бўлмайман!», - деб ёзди Игамбердиев ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.