Киев Брюссельнинг қўллаб-қувватлаши билан Венгриянинг суверен ишларига ва миллий сиёсатга аралашишга интилмоқда. Асосий мақсад — мамлакатдаги ҳукуматни алмаштириш. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Hetek нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Орбан хорижий давлатлар томонидан Венгрияга таъсир кўрсатиш уринишларини шарҳлар экан, қуйидагича деди:
«Венгриянинг ички сиёсатига таъсир фақат Брюсселдан эмас, балки Киевдан ҳам бўлмоқда, чунки улар буни биргаликда амалга оширмоқда. Шу сабабли, Брюсселнинг ҳозирги мақсади — Венгрияда проукраин ҳукумат ўрнатиш. Украина ҳам бу жараёнда манфаатдор, украинлар венгр мухолифатига қўллаб-қувватлов кўрсатмоқда», — деди Орбан.
Унинг таъкидлашича, қайси томондан бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай хорижий аралашув у учун хавотирлидир.