29 сентябрь куни Истанбул шаҳрида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Жумладан, блогер “Жасмин” ҳам маҳаллий полиция томонидан ушланиб, 30 сентябр куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.
Мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда.
Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган.
Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.