Россия терма жамоаси собиқ футболчиси Александр Мостовой 2006 йилги жаҳон чемпиони Фабио Каннаварони Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлигига муносабат билдириб, кичик бир тўрт мисрали шеър ёзди.
«Фабио, тайинлов билан табриклайман!
Ўзбекистонга Каннаваро билан
Ёрқин ва ранг-баранг ғалабалар тилайман,
Жаҳон чемпионатида муваффақиятлар,
Мостовойдан Фабиога салом йўллайман!» — деб ёзди у ўз телеграм-каналида.
Шунингдек, Мостовой Каннаваро билан падел ўйинидан кейинги биргаликдаги суратни ҳам ижтимоий тармоққа жойлади.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлишга оғзаки розилик берган. 52 ёшли мутахассис ўз мураббийлик фаолияти давомида «Эвергранд», «Ан-Наср», «Беневенто», «Удинезе» каби клубларни бошқарган. Каннаваро фаолият олиб борган сўнгги жамоа Загребнинг «Динамо»си бўлиб, у бу ердан 2024 йил апрелида кетган эди.