Россияликларнинг ўн нафари ичида саккиз нафари (79,1%) Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч билдиради. Сўров натижаларига кўра, 75,4% респондентлар давлат раҳбарининг фаолиятини маъқуллайди. Бу ҳақда Риа НОВОСТИ хабар бермоқда.
Шу билан бирга, фақат 16% россиялик Путинга ишонмаслигини билдирган, 14,6% эса унинг фаолиятини салбий баҳолаган.
Россия ҳукумати фаолиятини 47,9% сўровда иштирок этганлар маъқуллаган, 20% эса маъқулламаган. Шунингдек, Россия Бош вазири Михаил Мишустинга 60,1% респондент ишонч билдирган, 19,7% эса унга ишонмаслигини айтган.