ҲАМАС расмийси Муса Абу Марзооқ:
"Бизнинг устувор мақсадимиз — уруш ва қирғинларни тўхтатиш. Шу нуқтаи назардан, биз Трампнинг режасига ижобий ёндашяпмиз. Биз миллий миқёсда Ғазони бошқаришни мустақил шахсларга, Фаластин маъмурияти доирасида топширишга рози бўлдик. Маҳбуслар ва жасадларни 72 соат ичида топшириш амалдаги шароитда назарий ва реал эмас. Келажакни шакллантириш — бу миллий масала, ҲАМАС буни ёлғиз ҳал қилмайди.
Биз ҳаракат ва қуролларга оид барча масалалар юзасидан музокара олиб боришга тайёрмиз. Исроил айтади, гўёки ҲАМАСнинг 90 фоиз имкониятлари йўқ қилинган — унда улар қайси қуроллар ҳақида гапиряпти? Трамп эса ҲАМАСнинг 25 минг жангчиси ҳалок бўлган деб таъкидлади. У айтаётган жангчилар қаерда?
Трампнинг режаси музокарасиз амалга ошмайди. ҲАМАС – миллий озодлик ҳаракати. Режада келтирилган “терроризм” таърифи бизга тегишли эмас. Бизнинг қуролларимиз босқинчи кучларга қарши курашиш учун эди. Агар босқин тугаса ва фаластинликлар ўзларини бошқара олсалар, қуролларга эҳтиёж қолмайди. Биз қуролларни келажакдаги Фаластин давлатига топширамиз."