Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина дронлари Россиянинг икки йирик нефть объектларини йўқ қилиб ташлади

Украина дронлари Россиянинг икки йирик нефть объектларини йўқ қилиб ташлади

Украина Бош штаби Россиядаги иккита нефтни қайта ишлаш заводи йўқ қилинганини эълон қилди.

Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 30 августга ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқлари Краснодардаги Краснодар нефтни қайта ишлаш заводига зарба берган ва яна Россиянинг Самара вилоятидаги Сизран нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилган.

Бош штаб маълумотларига кўра, операция "душманнинг ҳужум салоҳиятини камайтириш ва ҳарбий қисмларни ёнилғи билан таъминлашни мураккаблаштириш" доирасида амалга оширилган.

Дронлар томонидан нефтни қайта ишлаш заводларига етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Бош штаб маълумотларига кўра, Сизран нефтни қайта ишлаш заводи яқинида ёнғин кузатилмоқда.

Краснодар нефтни қайта ишлаш заводи йилига 3 миллион тонна нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳа қувватига эга бўлиб, автобензин, дизел, авиация ёқилғиси ишлаб чиқаради.

Сизран нефтни қайта ишлаш заводи йилига 8,5 миллион тонна нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!