Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россиялик мутахассис: "Каннаварони Ўзбекистон терма жамоасига тайинлаш ғояси маккорликдан бошқа нарса эмас"

Россиялик мутахассис: "Каннаварони Ўзбекистон терма жамоасига тайинлаш ғояси маккорликдан бошқа нарса эмас"

Россиялик мураббий Валерий Непомняший италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди.

Непомняшийнинг фикрича, бундай машҳур мураббийни Ўзбекистон терма жамоасига таклиф қилиш ғояси баҳсли кўринади. У илгари ҳам мамлакатда таниқли мураббийлар фаолият юритганини таъкидлаб, Каннаваронинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун энг мақбул танлов бўлишига ишончи комил эмаслигини айтди.

- Ўзбекистонда аввал ҳам номи чиққан мураббийлар ишлаб кўрган. Каннаварони Ўзбекистон терма жамоасига тайинлаш ғояси маккорликдан бошқа нарса эмас. Унинг Ўзбекистондаги ишлари қандай кечишини олдиндан айтишим қийин", - дея экспертнинг сўзларини келтиради Metaratings.

Киритилди: 19:03 04.10.2025. Ўқилди: 3006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!