3 октябрь куни Қашқадарё вилояти Нишон туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унда “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти Нишон филиали раҳбари ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида “Daryo” нашри хабар берди.
“Ачинарлиси, марҳумнинг жасади тонггача ўша ерда қолган”, — дейди воқеадан хабардор манба.
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали ахборот хизмати Нишон филиали бошлиғининг ўлимини тасдиқлади ва таъзия изҳор қилди. Таъкидланишича, марҳум ҳодиса содир бўлган пайтда транспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланган.
”Автомобилда йўловчи сифатида кетаётган экан. Воқеа ҳақиқатдан ҳам тунда бўлган”, — дейди вилоят газ филиали вакили.
Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг қўшимча қилишича, Нишон тумангаз таъминоти корхонаси раҳбари ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ 3 октябрь куни тонгда содир бўлган.
“ЙТҲ иштирокчилари икки киши бўлган. Улардан бири шифохонада вафот этган, бири тирик”, — дейди масъул.