Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди

Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди

угун Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи форум бошланди. Унда БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, ИҲТ, ШҲТ, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг юқори даражали вакиллари, 200 нафардан ортиқ халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирок этмоқда.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган ва бу гал “Экологик таҳдидлар: ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқларининг истиқболи ва барқарор ечимларни излаш” мавзусига бағишланган ушбу анжуман иштирокчиларига Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирдим.

Давлатимиз раҳбари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг долзарб муаммоларга бағишланган Самарқанд форумларини ўтказиш яхши анъана тусини олганини таъкидлади.

Глобал иқлим ўзгариши оқибатида сайёрамизда юзага келган кескин экологик вазият Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги энг асосий тўсиқ ва таҳдидга айлангани, глобал миқёсда қашшоқлик билан боғлиқ муаммолар кўпайиб бораётгани, инсоннинг соғлик, тоза сув, озиқ-овқат ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш хавф остида қолаётгани қайд этилган. Иқлим ўзгариши оқибатида инсон ҳуқуқларига етказиладиган зарарни кескин камайтириш учун жаҳон мамлакатлари биргаликда самарали чоралар кўриши кераклиги кўрсатиб ўтилган.

Мурожаатда иқлим ўзгариши муаммолари билан курашиш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар қайд этилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги резолюциясини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича Ўзбекистоннинг ташаббуси қўллаб-қувватланишига ишонч билдирилган.

Киритилди: 12:06 13.06.2024. Ўқилди: 1336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!