Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Покистонга қарши "Синдур" операцияси бошланганини расман эълон қилди

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги Покистонга қарши "Синдур" операцияси бошланганини расман эълон қилди

Ҳиндистон қуролли кучлари Покистоннинг террорчилик инфратузилмасига 9 та аниқ зарбани ўз ичига олган "Синдур" операциясини бошлади. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


"Бир мунча вақт аввал Ҳиндистон қуролли кучлари "Синдур" операциясини бошлади, унинг давомида Покистондаги террорчилар инфратузилмасига зарбалар берилди", — дейилади департамент баёнотида.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги қўшни давлатга берилган зарбалар Паҳалгамдаги теракт сабаб бўлганини ва эскалатив характерга эга эмаслигини қайд этади.

Покистон армияси жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри Ҳиндистон ҳаво кучлари Котли, Баҳвалпур ва Музаффаробод шаҳарларига ракета зарбалари берганини тасдиқлади.

"Ҳиндистон Баҳвалпур, Котли ва Музаффарободнинг Аҳмад Шарқ ҳудудидаги Субҳонуллоҳ масжидига ҳаводан уч жойдан зарбалар берди. Бу қўрқоқ ва шармандали ҳужум Ҳиндистон ҳаво ҳудудидан амалга оширилди", деб хабар берди Geo ТВ.

Чаудри Покистон “ўзи танлаган вақт ва жойда бунга жавоб беради”, деб ишонтирди.

Киритилди: 03:26 07.05.2025. Ўқилди: 1893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!