10 минг киши улар билан мулоқотда бўлган.
Пойтахт Санитария-эпидемиология хизмати маълумотига кўра, Тошкентда 290 кишида қизамиқ юқтирганлик гумон қилинмоқда. Яна 10 039 киши касалланганлар билан мулоқотда бўлган.
Улар орасида 1 623 киши эмланмаган бўлиб, улар аллақачон эмланган. Қизамиқ ҳаво орқали юқади ва пневмония, бош мия яллиғланиши каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.