Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

“Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио

“Миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланади” — Марко Рубио

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Регистон майдонида журналистлар қаршисида бирга чиқиш қилди. У ўз сўзини Ўзбекистон томонига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришдан бошлади.

АҚШ Давлат котиби Самарқанд асрлар давомида жаҳон савдосининг муҳим чорраҳаси бўлиб келганини таъкидлаб, бугун бу ерга қарийб 300 та Америка компанияси вакиллари келганини билдирди.

Рубионинг сўзларига кўра, ташриф якунлари бўйича миллиардлаб долларлик келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Рубио АҚШ Ўзбекистон ва минтақа давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 10:44. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!