Бугун 19 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи: Музокаралар кун тартибида нималар бор?

Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи: Музокаралар кун тартибида нималар бор?


АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун йирик геосиёсий воқеадир. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева меҳмонни кутиб олар экан:
"АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони кўҳна ва навқирон Самарқанд заминида қутлашдан мамнунман. Бу — унинг Марказий Осиёга илк ташрифи,"
дея ушбу воқеанинг тарихий аҳамиятини қайд этди.

Ўз навбатида, Марко Рубио ташриф мақсадини изоҳлаб:
"Шундай давлатлар борки, инқироз бўлаётгани учун эмас, муносабатларимизни ривожлантириш учун у ерларга боришни истаймиз,"
деб АҚШнинг минтақага нисбатан стратегик қизиқишини тасдиқлади. Мазкур ташриф доирасида Америка ва Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасидаги "C5+1" форматидаги музокаралар бўлиб ўтади.

Давлат котибининг:
"Гап фақат Ўзбекистон ҳақида эмас, Марказий Осиёнинг қолган тўрт давлати ҳақида ҳам кетяпти. Бу алоқалар биз учун муҳим"
деган сўзлари минтақавий интеграция ва хавфсизлик АҚШ ташқи сиёсатининг марказида эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу музокараларда минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва стратегик металлар каби энг долзарб мавзулар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Киритилди: Бугун 08:12. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!