Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг Украина урушидаги умумий ҳарбий йўқотишлари 2,1 миллионга етган бўлиши мумкин

Россиянинг Украина урушидаги умумий ҳарбий йўқотишлари 2,1 миллионга етган бўлиши мумкин



The Economist тадқиқотига кўра, Россия армиясининг ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбийлари сони 1,4 миллиондан 2,1 миллион нафаргача баҳоланмоқда. Шундан 374 мингдан 770 минг нафаргачаси ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Бу нашрнинг аввалги баҳоларидан анча юқори. 2026 йил май ойида ҳалок бўлганлар сони 280–518 минг, умумий йўқотишлар эса 1,1–1,5 миллион нафар деб кўрсатилган эди.

Фронтдаги вазиятга келсак, сўнгги уч ойда Украина қўшинлари 73 квадрат километр ҳудудни қайтариб олган. Бу Россия жорий йилда эгаллаган ҳудуднинг қарийб ярмига тенг.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотига кўра, 31 октябрь ҳолатида Россия армиясининг уруш бошланганидан буёнги умумий йўқотишлари 1 588 170 нафар ҳарбийга етган. Октябрь ойида Россия кунига ўртача 1750 нафар ҳарбийсини йўқотган.

Киритилди: 17:48 31.10.2026. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!