Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Ян Диоманде жамоанинг ўтмишдаги афсоналаридан бирини қайтариш имконияти бўлса, кимни танлашини маълум қилди.
19 ёшли ивуарлик футболчи ҳеч иккиланмай Криштиану Роналду номини тилга олди.
«Агар «Реал»га битта афсонани қайтариш имкони бўлса, албатта Роналдуни танлардим. У менинг кумирим. Ҳеч қандай шубҳасиз, юз фоиз уни қайтарган бўлардим», — деди Диоманде.
Ёш вингер аввалги интервьюларида ҳам португалиялик юлдузнинг ғалабага интилиши ва кучли характери унга болалигидан илҳом берганини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009–2018 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган.