АҚШ президенти Дональд Трамп Голливуднинг машҳур актёри Роберт Де Нирони кескин танқид қилиб, уни ҳақоратлади.
«Роберт Де Ниро аҳмоқми? Унда нимадир нотўғри. Илгари уни бироз ёқтирардим, аммо ҳозир экранда кўришга ҳам тоқатим йўқ. У жирканч», — деди Трамп.
АҚШ президенти мазкур фикрларни 30 октябрь куни Флорида штатида ўтказилган сиёсий митингда билдирган.