Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ элчихонаси Москвада теракт содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ элчихонаси Москвада теракт содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси Россия пойтахтида эҳтимолий террорчилик ҳужуми юзасидан шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, 31 октябрь куни «Царицино» музей-қўриқхонаси ҳудудида кўплаб инсонлар қурбон бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ҳодиса содир этилиши хавфи ҳақида ишончли маълумот олинган.

Шу муносабат билан АҚШ фуқароларига мазкур ҳудудга бормаслик, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юриш ва ҳушёрликни ошириш тавсия этилди.

Шунингдек, элчихона фуқароларни маҳаллий ОАВ хабарларини кузатиб бориш, телефонларини қувватланган ҳолда сақлаш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни ёнида олиб юришга чақирди.

Ҳозирча эҳтимолий ҳужумнинг аниқ тафсилотлари очиқланмаган.

Киритилди: Бугун 20:24. Ўқилди: 541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!