Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина бўйича уч томонлама учрашув санаси ҳафта охиригача эълон қилиниши мумкин

Украина бўйича уч томонлама учрашув санаси ҳафта охиригача эълон қилиниши мумкин

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилаётган уч томонлама учрашув санаси шу ҳафтанинг ўзида маълум қилиниши мумкинлигини истисно этмади.

Россия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бу ҳақда Кремль вакили маълум қилди.

«Биз америкаликлар билан Россия, АҚШ ва Украина иштирокидаги уч томонлама музокараларни Абу-Дабида ўтказишнинг эҳтимолий саналарини муҳокама қилиш жараёнини бошладик», — деди Ушаков.

«Саналарни муҳокама қиляпмиз. Бу ноябрь ойидаги саналар бўлади, аниқ муддатларни муҳокама қилишни бошлаб юбордик», — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ, Россия ва Украина вакиллари иштирокидаги уч томонлама музокаралар яқин вақт ичида бўлиб ўтиши мумкинлигини билдирган эди. Оқ уй раҳбари ҳар икки томон ҳам келишувга эришишни исташига ишонч билдирган.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!