Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди. Бироқ жамоа «Пахтакор»га қарши баҳсда бир қатор етакчиларисиз майдонга тушади.

Arriyadiyah нашри маълумотига кўра, саудияликлар 31 октябрь куни Ал-Аҳсо халқаро аэропортидан хусусий самолётда Ўзбекистон пойтахтига учиб келган.

Бош мураббий Анге Постекоглу Криштиану Роналдуни сафар таркибига киритмаган. Шунингдек, француз футболчилари Муҳаммад Симакан ва Кингсли Коман ҳам Тошкентга келмаган.

Маълум қилинишича, мураббийлар штаби ушбу футболчилар ўрнига ёш ўйинчиларга имконият беришни маъқул кўрган.

«Пахтакор» ва «Ан-Наср» ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг 4-тур учрашуви 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:10 31.10.2026. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!